Яқин-орада ўтказиладиган тадбирлар
янв-мар 23-24Ўзбекистонда Инсон Тараққиёти бўйича Қишки мактаб
2012-йил 23 январь-24 март кунлари бўлиб ўтадиган
Қишки ўқув мактаби-2012 да иштирок учун аризалар қабул қилиш бошланди.
Аризалар 2012-йилнинг 18 январгача қабул қилинади
“Қишки ўқув мактаби-2012” нинг асосий мақсади- Минг йиллик ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган ҳолда иштирокчиларни инсон салоҳиятини тараққий эттиришнинг глобал, минтақавий ва миллий даражалардаги ривожланиш жараёни билан таништириш, концепция ва унинг амалий жиҳатларини тушинишдаги янги ўзгаришларни ва инсон тарққиёт даражасини ўлчашнинг усулларини ўргатишдан иборат.
Қишки ўқув мактаб иккита ўқув модулидан ташкил топган:
· Масофавий модул, бир кунда 2 соатга мўлжалланган (2012-йил 23 январдан 24-февралгача)
· Интерактив модул, бир кунда 8 соатга мўлжалланган (2012-йил 22-24-март кунлари, Самарқанд шаҳрида ўтказилади)
Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича resource@humandevelopment.uz ёки guzaladilova80@gmail.com электрон почта манзилига ёзинг.
Маълумот учун телефонлар: (+99897) 472 59 32, 120 34 50 (ички рақам 129)
Иштирок этиш учун аризаларингизни кутиб қоламиз!
2012- йил 23 январдан 24 февралгача, 22-24 март Ўзбекистон
Электрон кутубхона
- Электрон адабиётлар
Таҳлилий маълумотнома № 1, 2009 "Ўзбекистонда олим таълим: мавжуд ҳолат ва тавсиялар"
Мазкур нашр БМТТДнинг 2007-2008 йилларга оид Инсон тараққиёти бўйича Миллий маърузаси доирасида тайёрланган бўлиб, у олий таълим масалаларига бағишланган таҳлилий ҳужжатлар туркумининг давомидир. Ҳозирги шароитда таълим янги технологияларни инсон фаолиятининг барча соҳаларига жорий этиш, рақобатбардошлиликни ошириш ва турмуш даражасини кўтаришнинг энг муҳим шартига айланиб бормоқда. Мазкур таҳлилий маълумотномада янги молиялаштириш манбаларини жалб этиш зарурлиги асослаб берилади, олий ўқув юртларининг мустақиллигини кенгайтириш ва рақобатни ривожлантириш масалалари кўриб чиқилган. Шу билан бирга қонунчиликдаги хусусий олий ўқув юртларини ташкил этишни чекловчи айрим зиддиятларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар таклиф қилинган; олий ўқув юртларига қабул қилиш механизмини ислоҳ қилиш ва олий ўқув юртлари ваколатларини кенгайтириш юзасидан таклифлар киритилган.327 Kb
Добавлен: 02.11.2010Таҳлилий маълумотнома № 2, 2009 "Ўзбекистонда кичик бизнесни ўстириш салоҳиятлари: тўсиқлар ва имкониятлар"
Ушбу ишда асосан кичик тадбиркорлик муаммолари таҳлил қилинган ва инвестиция салоҳиятига баҳо берилган. Таҳлилни тайёрлашда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган қатор сўровлар, расмий статистика маълумотлари ва ушбу мавзу бўйича илгари ўтказилган тадқиқотлар асос бўлиб хизмат қилган.
232 Kb
Добавлен: 02.11.2010
- Босма нашрлар
Магистратура талабалари учун Инсон тараққиёти бўйича Иш дастури
«Инсон тараққиёти» курси бўйича Иш дастури ЖИДУ магистратураси талабаларига мўлжалланган. Дастур курснинг мавзулар режаси, курснинг қисқача мазмуни, семинар ва амалий машғулотлар мавзулари, мустақил равишда ўрганиш тавсия этилаётган мавзулар, тавсия этилаётган адабиётлар рўйхатидан иборат. Добавлен: 02.11.2010
Ўқитувчилар ва талабалар учун Инсон тараққиёти бўйича методик қўлланма
Ўқитувчилар ҳамда талабалар учун вазиятли топшириқлар ва ўқув мисоллари асосидаги методик қўлланма. Қўлланма 15 та мавзудан, шу жумладан муҳокама учун масалалар, кейс-стади ва тегишли статистик маълумотлардан иборат.Добавлен: 02.11.2010
- Медиа-ресурслар
“Муҳит” ҳужжатли фильми
Фильм, аҳолининг турли ижтимоий қатламига мансуб бўлган уч нафар реал инсонлар: тадбиркор, талаба ва радиобошловчи ҳаётининг бир куни ҳақида ҳикоя қилади. Одатдаги иш куни. Чоршанба. Хонадонлар ва автомобиллардаги радиоприёмниклар машҳур радиотўлқинга созланган. Талаба дарсга бормоқда, тадбиркор ишга кетмоқда, радиобошловчи бўлса ўз студиясида сувдан самарасиз фойдаланиш, иқлим ўзгариши ва жонли табиатнинг қирилиб битаётганлиги муаммосига бағишланган «Табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш» мавзусидаги эшиттиришини бошлайди. Фильм бизни бир қарашда табиат сахийлик билан бизга
мўл-кўл ато этаётган ресурслар аслида қандай машаққат билан яратилиши ҳақида ўйлашга ва уни тушуниб етишга мажбур қилади. Биз ҳар куни энг оддий саъй-ҳаракатлар билан бу ресурсларни сақлаб қолиш ишига ўз улушимизни қўшишимиз мумкин. Добавлен: 02.11.2010


