Биз ҳақимизда
Инсон тараққиёти концепциясига кўра, айнан инсонлар миллатнинг ҳақиқий бойлиги ҳисобланадилар. Инсоларга нафақат жамиятни
Инсон Тараққиёти Концепцияси одамларнинг эркинликларини кенгайтиришга — улар қадрлайдиган имкониятларни амалга оширишга, ва одамларга бизнинг умумий сайёрамиздаги ривожланиш жараёнида фаол иштирок этиш имконини беришга қаратилгандир. Концепция ушбу мақсадларга адолат, маҳсулдорлик, барқарорлик ғояларига ва бошқа асосий тамойилларга асосланган усуллар орқали эришишга йўналтиради.
Ушбу концепцияни яратишда ҳинд иқтисодчиси, Нобель мукофоти лауреати Амартия Кумар Сеннинг илмий асарлари, шунингдек покистонлик таниқли иқтисодчи Маҳбуб ул Ҳақ улкан ҳисса қўшдилар.
Маҳбуб ул Ҳақ 1990 йилда БМТТД томонидан илк бор тайёрланган «Инсон тараққиёти ҳақида маъруза"нинг ташаббускори ва муаллифларидан бири бўлди. Шундан бери мазкур нашр ҳар йили чоп этилиб келинмоқда. Боз устига, деярли жаҳондаги барча давлатларда ҳар йили Инсон тараққиёти концепциясига асосланган ўз минтақавий ҳамда миллий маърузалари тайёрланмоқда ва чоп этилмоқда. 2008 йилгача 143 та мамлакатда инсон тараққиёти жараёнини акс эттирувчи 600 дан ортиқ глобал, минтақавий ва миллий маърузалар эълон қилинган. Ушбу маърузалар билан www.hdr.undp.org сайтида танишиш мумкин.
Бугунги кунда Инсон тараққиёти концепцияси жамоатчилик арбоблари, халқаро ташкилотлар, академик доиралар, оммавий ахборот воситлари, фуқаролик жамиятининг диққат марказида турибди ва







