...даги анонслар январ 2012 года

23/01/2012

Ўзбекистонда Инсон Тараққиёти бўйича Қишки мактаб

2012-йил 23 январь-24 март кунлари бўлиб ўтадиган

Қишки ўқув мактаби-2012 да иштирок учун аризалар қабул қилиш бошланди.

Аризалар 2012-йилнинг 18 январгача қабул қилинади

“Қишки ўқув мактаби-2012” нинг асосий мақсади- Минг йиллик ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган ҳолда иштирокчиларни инсон салоҳиятини тараққий эттиришнинг глобал, минтақавий ва миллий даражалардаги ривожланиш жараёни билан таништириш, концепция ва унинг амалий жиҳатларини тушинишдаги янги ўзгаришларни ва инсон тарққиёт даражасини ўлчашнинг усулларини ўргатишдан иборат.

Қишки ўқув мактаб иккита ўқув модулидан ташкил топган:

· Масофавий модул, бир кунда 2 соатга мўлжалланган (2012-йил 23 январдан 24-февралгача)

· Интерактив модул, бир кунда 8 соатга мўлжалланган (2012-йил 22-24-март кунлари, Самарқанд шаҳрида ўтказилади)

Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича resource@humandevelopment.uz  ёки guzaladilova80@gmail.com электрон почта манзилига ёзинг.

Маълумот учун телефонлар: (+99897) 472 59 32, 120 34 50 (ички рақам 129)

Иштирок этиш учун аризаларингизни кутиб қоламиз!