Ўзбекистонда Инсон Тараққиёти бўйича Қишки мактаб

23/01/2012

2012-йил 23 январь-24 март кунлари бўлиб ўтадиган

“Инсон Тараққиёти Қишки ўқув мактаби-2012” да иштирок этиш учун аризалар қабул қилиш бошланди.

Аризалар 2012-йилнинг 18-январгача қабул қилинади

“Инсон тараққиёти концепцияси инсон эркинлигига узоқ, соғлом ва ижодий ҳаёт кечириш, ҳар бир инсон учун қадрли бўлган бошқа мақсадларни амалга ошириш ҳуқуқларини ўзида акс эттиради; ҳамда ер юзида барқарор ривожланиш ва адолатни таъминлашдаги фаол иштирокида инсонларнинг эркин ҳуқуқини намоён этади. Инсонлар якка тарзда ва гуруҳларда бир пайтнинг ўзида инсон тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч ва ундан баҳраманд бўлувчи ҳисобланади.”

20 йил ичида Инсон Тараққиёти концепцияси кўплаб жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар, бир қатор олимлар ва фуқаролик жамиятнинг жиддий этиборини тортди ва Ўзбекистонда ўз этирофини томоқда.

Бугунги кунга қадар БМТТД Ўзбекистондаги Инсон тараққиёти бўйича 3 та мактабни ўтказди. Ушбу мактаблар ўзининг долзарблигини намоён этди ва иштирокчиларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлди.

Қишки мактаб бир вақтнинг ўзида ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади. Инсон тараққиёти бўича Қишки мактаб БМТТДнинг Жанубий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари Виртуал мактаби билан ҳамкорликда ўтказилади. Қўшимча маълумоларни www.escuelapnud.org сайтидан олишингиз мумкин.

“Қишки ўқув мактаби-2012” нинг асосий мақсади- Минг йиллик ривожланиш мақсадларини ўз ичига олган ҳолда иштирокчиларни инсон салоҳиятини тараққий эттиришнинг глобал, минтақавий ва миллий даражалардаги ривожланиш жараёни билан таништириш, концепция ва унинг амалий жиҳатларини тушинишдаги янги ўзгаришларни ва инсон тарққиёт даражасини ўлчашнинг усулларини ўргатишдан иборат.

Қишки ўқув мактаб иккита ўқув модулидан ташкил топган:

· Масофавий модул, бир кунда 2 соатга мўлжалланган (2012-йил 23 январдан 24-февралгача)

· Интерактив модул, бир кунда 8 соатга мўлжалланган (2012-йил 22-24-март кунлари, Самарқанд шаҳрида ўтказилади)

Масофавий дарслар иштирокчиларнинг мустақил равишда, Инсон тараққиёти бўйича сўнги ўқув адабиётлар ва маърузалар асосида Инсон тараққиёти соҳасидаги глобал, минтақавий ва миллий даражадаги асосий амалий ёндашувлар билан танишишларига мўлжалланган.

Модул маълумотлар кутубхонаси ва маърузачилар томонидан олиб бориладиган он-лайн форум мунозараларидан иборатдир. Биринчи модулнинг якунлари бўйича энг яхши 25 иштирокчи Инсон тараққиёти бўйича мутахассислар (БМТ Тараққиёт дастуридан, олимлардан, халқаро ташкилотлардан) томонидан ўтказиладиган мастер-класслар ва бевосита қатнашиш (симуляция) кўзланган интерактив модулда ўқишни давом эттириш учун танлаб олинадилар.

Интерактив модулда қатнашган иштирокчиларга қатнашганлик тўғрисида сертификатлар берилади.

Қишки мактаб ёши, турар жойи, таълим ёналиш ва касбий фаолиятидан қатъий назар барча инсон тараққиёти масалалари бўйича қизиқувчилар учун мўлжалланган.

Интерактив модулда иштирок этиш имкониятини қўлга киритган иштирокчилар (интерактив модул ўтказиладиган вақтда) Ўзбекистон ҳудудида бўлишлари керак. Қишки мактаб фақат Ўзбекистон ҳудудида бўлган йўл харажатларини қўплайди.

Қишки мактабда иштирок этиш учун номзодлар http://www.humandevelopment.uz сайтида:

· Ўзбекистондаги олий ўқув юрти ўқитувчилари- http://www.humandevelopment.uz/ru/teachers/register.php саҳифасида

· Қолган барча иштирокчилар -http://www.humandevelopment.uz/ru/students/register.php саҳифасида рўйхатдан ўтишлари керак, ундан ташқари иштирокчилар ўз таржимайи ҳоллари ва қатнашиш истагини билдирувчи хатларни (ўзбек, рус ва инглиз тилларида) resource@humandevelopment.uz электрон почта манзилига “Ўзбекистонда Инсон тараққиёти бўйича Қишки мактаби-2012” мавзуси остида жўнатишлари керак.

“Қишки ўқув мактаби-2012” ва унда иштирок этиш учун аризаларни топшириш ҳақида тўлиқроқ маълумотни http://www.humandevelopment.uz сайтидан олишингиз мумкин. Ўзингизни қизиқтирган саволлар бўйича resource@humandevelopment.uz электрон почта манзилига ёзинг.

Иштирок этиш учун аризаларингизни кутиб қоламиз!