Атамалар луғати

Алфавит кўрсаткич

АБВГДЖИКҚМОСТУЎФХЭЮЯ

Аёллар имкониятларини кенгайтириш кўрсаткичи (АИКК)

Гендер тенгсизликни учта асосий йўналиш, яъни иқтисодий ҳаёт ва қарорлар қабул қилиш жараёнида иштирок этиш, сиёсий ҳаёт ва қарорлар қабул қилишда иштирок этиш, шунингдек иқтисодий ресурсларни назорат қилиш йўналишлари бўйича ўлчайдиган таркибий кўрсаткич. АИКК аёлларнинг қобилиятини эмас, балки уларнинг имкониятларини ҳисобга олишга йўналтирилган бўлиб, аёллар ва эркакларнинг учта муҳим соҳадаги тенгсизлигини акс эттириш имконини беради:

- Аёллар ва эркакларнинг қонунчилик органларида эгаллаган ўрни билан ўлчанадиган сиёсий соҳада қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ҳамда бу борадаги ваколатлар;
- Иккита кўрсаткич: қонун чиқарувчилар, юқори бўғиндаги амалдорлар ва бошқарувчи лавозимларини эгаллаган аёллар ва эркакларнинг фоиз улушлари, шунингдек мутахассислар ва техник ходимлар лавозимларидаги аёллар ва эркакларнинг фоиз улушлари билан ўлчанадиган иқтисодий соҳада қарорлар қабул қилишда иштирок этиш ҳамда бу борадаги ваколатлар;
 - Олинган фойданинг тахминий миқдори билан ўлчанадиган иқтисодий ресурсларни тасарруф этишга доир ваколатлар (ҲҚТ, АҚШ долларида).

Қаранг.: мазкур индексни ҳисоблаш методлари кўриб чиқилган Инсон Тараққиёти тўғрисидаги Маърузага 1-Техник қайдлар.

АКББК, (Аёлларга нисбатан барча тусдаги камситишларга барҳам бериш тўғрисидаги Конвенция)

1979 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Бу Конвенцияни кўпинча «аёллар ҳуқуқлари ҳақидаги халқаро билл» деб ҳам аташади. Унда аёлларни камситиш атамасига таъриф берилган ва бу камситишларни бартараф этиш дастури тақдим этилган. Конвенцияни ратификация қилган давлат унинг қоидаларини бажариши шарт.

Асосий фаолиятдан олинган даромад (меҳнат даромадлари), аёллар/эркакларнинг тахминий нисбати

Аёллар меҳнат даромадларининг эркаклар меҳнат даромадларига тахминий нисбати.
Қаранг. Асосий фаолиятдан олинган фойда (ҲҚТ, АҚШ долларида), баҳолаш (аёллар ва эркаклар)

Асосий фаолиятдан олинган фойда (меҳнат даромади) (ХҚТ АҚШ долларида), баҳолаш

Қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган аёллар иш ҳақининг қишлоқ хўжалигида банд бўлмаган эркаклар иш ҳақига нисбати асосида, иқтисодий фаол, аҳоли сонида аёллар ва эркаклар улуши асосида, аёл ва эркак, аҳолининг умумий сони асосида, шунингдек ЯИМнинг, аҳоли жон бошига тўғри келиши борасидаги маълумотлар асосида тахминан баҳоланади (ХҚТ, АҚШ долларида). Бу ҳақдаги батафсилроқ маълумотларни Инсон тараққиёти тўғрисидаги Маърузага 1-Техник қайдларда кўринг.

Аҳоли жон бошига соғлиқни сақлаш харажатлари (ҲҚТ АҚШ долларида) (PPP US$])

Аҳолининг умумий сонига бўлинган давлат ва хусусий харажатлар миқдори (ХҚТ, АҚШ долларида). Тиббий хизмат кўрсатиш ва соғлиқни сақлаш харажатларига тиббий хизмат (профиликатика ва даволаш хизматлари) кўрсатилишини таъминлаш, оилани режалаштириш, овқатланишни ва соғлиқни сақлаш соҳасида фавқулодда ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш соҳасидаги фаолият киради, сув таъминоти ва санитария бунга кирмайди. Қаранг. Соғлиқни сақлаш харажатлари, хусусий харажатлар; Соғлиқни сақлаш харажатлари, давлат харажатлари; ва ХҚТ (харид қобилияти тенглиги).

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ (ХҚТ АҚШ долларида)

Йил ўртасидаги ҳолатга кўра, аҳоли сонига нисбатан ҳисобланган (харидорлик қобилияти тенглигини ҳисобга олган ҳолда) ЯИМ. Қаранг.: ЯИМ (ялпи ички маҳсулот), ҲҚТ (харидорлик қобилияти тенглиги) ва, Аҳоли, умумий сони.

Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯИМ АҚШ долларида

Йил ўртасидаги ҳолатга кўра, аҳоли сонига нисбатан, АҚШ долларида ҳисобланган ЯИМ.
Қаранг.: ЯИМ, АҚШ долларида ва, Аҳоли, умумий сони.

Аҳоли жон бошига электр энергиясини истеъмол қилиш

Ялпи ишлаб чиқариш ҳажми бўлиб, аҳоли жони бошига истеъмол қилиш орқали ифодаланади, у станцияларнинг ёрдамчи хизматлари истеъмол қилган энергия ва станциянинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланган трансформаторлардаги ҳар қандай йўқотишларни ўз ичига олади. Шунингдек, у насос ускуналари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг умумий ҳажмини ундан насосларнинг ишлаши учун сарфланган электр энергиясини чиқариб ташламаган ҳолда ўз ичига олади.

Аҳолининг бошланғич, ўрта ва олий таълим билан қамраб олинишига оид жами умумий кўрсаткич

Ёшидан қатъий назар бошланғич, ўрта ва олий ўқув юртлари ўқувчилари сонининг тегишли таълим босқичи учун кўзда тутилган расмий ёшда бўлган, аҳоли сонига фоиз нисбати. Қаранг. Таълим босқичлари ва Ўқув юртига кирганларнинг умумий кўрсаткичи.