Ўзбекистондаги БМТТДи Инсон тараққиёти бўйича Ёзги ўқув мактабни мувафақиятли ўтказди
17/09/2011
Инсон тараққиёти бўйича мактаб учинчи марта ўтказилмоқда ва биринчи бор БМТТДнинг Жанубий Америка ва Кариб денгизи мамлакатлари Виртуал мактаби билан ҳамкорликда ўтказилди. Ёзги мактаб етти ҳафтали масофавий модулдан иборат бўлиб, 10 та мавзуни қамраб олди. Иккични модул интерактив усулда Тошкент вилоятида ўтказилди. 50 дан ортиқ иштирокчилар иккита модулда қатнашдилар, улар орасида 8 та олий ўқув юртлар, халқаро ташкилотлар, академик лицей ҳамда колледжлар вакиллари бор эди. Ёзги мактабда Молдова, Боливия, Россия, Словакия ва Украина каби мамлакатлар фуқаролари иштирок этишди.
Масофавий модулда олган билимларини мустахкамлаш учун иштирокчилар тест синовларидан ўтишди ва тегишли мавзулар бўйича тадқиқот ишларни тайёрлашди. Тест синовлари, тадқикот ишлари ва форумда иштирок этганликларининг модераторлар томонидан қўйилган баҳолари асосида 19 та иштирокчи 17-18 сентябр кунлари Тошкент вилоятида бўлиб ўтган интерактив модулда қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар.







