Маърузаларни тайёрлаш тамойиллари

1990 йилдан бошлаб ҳар йили БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД) буюртмасига кўра мустақил экспертлар гуруҳи Инсон тараққиёти тўғрисида Маъруза тайёрлайдилар, унда инсониятни тараққий эттиришнинг асосий муаммолари кўриб чиқилади. Маърузада эълон қилинган таҳлиллар ва таклифлар академик фаннинг етакчи мутахассислари глобал тармоғи, ҳукумат идоралари ва фуқаролик жамиятининг маълумотлари, ғоялари ва энг яхши тажрибаларига таянади. Бугунги кунгача 140 дан ортиқ мамлакатда минтақавий, миллий ва субмиллий даражада 600 дан ошиқ маърузалар тайёрланган.


Инсон тараққиёти концепцияси юксалишни аниқлаш учун мезон сифатида шунчаки, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадларни ўлчаш, ресурсларни ривожлантириш ва инсоннинг асосий эҳтиёжларини қондиришдан кўра кўпроқ масалаларни назарда тутади. Унда эркинлик, қадр-қиммат ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиш имконияти каби омиллар ҳисобга олинади. Инсонни тараққий эттириш энг аввало ва устувор равишда инсонларга ҳаёт кечириш имконини берадиган, улар учун қимматга эга бўлган ва ўз инсоний салоҳиятини амалга оширишга кўмаклашадиган барча нарсаларни англатади.

Биринчи Маъруза эълон қилинган пайтдан бошлаб инсон тараққиётини тавсифловчи тўртта индекс — инсон салоҳиятини ривожлантириш индекси (ИСРИ), гендер омили ҳисобга олинган ривожлантириш индекси (ГОРИ), аҳоли қашшоқлиги индекси (АҚИ) ва аёлларнинг имкониятларини кенгайтириш кўрсаткичи (АИКК) ишлаб чиқилган.

Вазият янги нуқтаи-назардан таҳлил қилинган, шунингдек сиёсий тавсиялар ишлаб чиқилган ҳар бир маъруза ривожланишнинг энг долзарб муаммоларини ёритиб беради. Маърузада берилаётган ғоялар ва уларни амалга ошириш воситаларидан бутун дунёда фойдаланиб келинмоқда, 140 дан ортиқ давлатда инсон тараққиёти тўғрисидаги маърузаларнинг эълон қилинаётганлиги бунинг яққол исботидир.

Чоп этилаётган глобал, минтақавий ҳамда миллий маърузалар сифатини ва самарадорлигини яхшилаш учун Инсон Тараққиёти тўғрисидаги Маърузалар Офиси томонидан нашрлар туркуми тайёрланган бўлиб, қўйидагилар улар қаторидан жой олган:

Ушбу мавзуда чоп этилган бошқа нашрларни http://hdr.undp.org/en/nhdr/support/ сайтида кўришингиз мумкин (инглиз тилида).