Марказ фаолияти

2008 йил 18 октябрдан бошлаб Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети (ЖИДУ) негизида «Инсон Тараққиёти» Ресурс Маркази фаолият кўрсата бошлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт Дастури ушбу марказни очишнинг ташаббускори бўлди.

Инсон тараққиётининг бугунги концепцияси (human development) ХХ асрнинг 80-йиллари охирида шаклланди. Ушбу концепциянинг асосий қоидаси одамлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг нафақат воситаси, балки бош мақсади эканлигини кўзда тутади.

«Инсон тараққиёти» Ресурс марказининг асосий мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  1. Инсон Тараққиётини ўқитиш учун илмий-тадқиқот, ўқув-методик база яратиш,
  2. талабалар, ўқитувчилар, хизматчилар ва бошқа қизиққан шахслар учун ўқитиш курсларини ташкил этиш,
  3. ўқитувчилар учун тренинглар ўтказиш, ўқитиш методларини ишлаб чиқиш,
  4. ушбу йўналишдаги илмий тадқиқотлар даражасини ошириш,
  5. «Инсон тараққиёти» курсини нафақат ЖИДУ, балки Ўзбекистон Республикасидаги бошқа олий ўқув юртларининг ўқув жараёнига жорий этиш,
  6. Инсон Тараққиёти бўйича ёшлар тармоғини ташкил этиш

Марказ негизида нафақат курснинг назарий жиҳатлари ва методологиясини ишлаб чиқишни амалга ошириш, балки:

  • практикумлар, тарқатма ва методик материаллар, ўқитувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқиш,
  • Инсон тараққиётига оид кутубхона яратиш,
  • фильмлар ва ҳужжатли материаллар депозитарийсини яратиш,
  • «Инсон тараққиёти» веб-сайтини, маълумотларнинг ахборот ва ресурс базасини яратиш ҳамда унинг минтақавий манбалар билан ўзаро алоқасини таъминлаш,
  • видео-лекциялар тайёрлаш учун лаборатория ташкил этиш ҳам режалаштирилмоқда.