“Муҳит” ҳужжатли фильми

no image

Муаллиф: И.Владимиров

Чоп этиш тили: русча/узбекча

Чоп этилган сана: 21 июня 2010

Фильм, аҳолининг турли ижтимоий қатламига мансуб бўлган уч нафар реал инсонлар: тадбиркор, талаба ва радиобошловчи ҳаётининг бир куни ҳақида ҳикоя қилади. Одатдаги иш куни. Чоршанба. Хонадонлар ва автомобиллардаги радиоприёмниклар машҳур радиотўлқинга созланган. Талаба дарсга бормоқда, тадбиркор ишга кетмоқда, радиобошловчи бўлса ўз студиясида сувдан самарасиз фойдаланиш, иқлим ўзгариши ва жонли табиатнинг қирилиб битаётганлиги муаммосига бағишланган «Табиий ресурслардан самарасиз фойдаланиш» мавзусидаги эшиттиришини бошлайди. Фильм бизни бир қарашда табиат сахийлик билан бизга мўл-кўл ато этаётган ресурслар аслида қандай машаққат билан яратилиши ҳақида ўйлашга ва уни тушуниб етишга мажбур қилади. Биз ҳар куни энг оддий саъй-ҳаракатлар билан бу ресурсларни сақлаб қолиш ишига ўз улушимизни қўшишимиз мумкин.