Талабалар ассоциацияси

«Инсон тараққиёти» концепциясини ўрганиш бўйича Талабалар ассоциацияси 2009 йилда БМТТДнинг «Инсон тараққиёти концепциясини амалиётга жорий этиш сиёсатини шакллантириш жараёнига жалб этилган ўқув юртлари ва муассасаларининг салоҳиятини ошириш» номли лойиҳаси доирасида ташкил этилган.

Ассоциациянинг мақсади — талабаларнинг ўзаро мулоқот қилишлари учун муҳит яратиш, инсон тараққиёти соҳасида қўшма илмий тадқиқотлар ва таълим тадбирларини ўтказиш.

Ассоциацияга аъзо бўлиш учун рўйхатдан ўтиш зарур. «Талабалар ассоциацияси» бўлимида рўйхатдан ўтиш бўлимнинг барча сервисларидан, «Онлайн-обуна» ва «Онлайн-курслар» сервисларидан, Ўқитувчилар Ассоциациясининг маълумотлар базасидан, шунингдек сайтнинг электрон адабиётларидан (инсон тараққиётига оид ҳисоботлар, маърузалар ва материаллар) фойдаланиш имкониятини яратади.

Талабалар ассоциацияси аъзолари инсон тараққиётига оид он-лайн курсларда иштирок этишлари мумкин. Курсларни муваффақиятли ўташ тегишли сертификат олиш ҳамда инсон тараққиёти бўйича ташкил этиладиган навбатдаги курсларда, инсон тараққиётига оид халқаро ёзги мактаблар ва конференцияларда иштирок этиш имконини беради.

Бизнинг Ассоциациямиз эшиклари барча талабалар учун очиқ!

Агар саволларингиз бўлса, resource@humandevelopment.uz манзилига ёзиб юборинг.