Ўқитувчилар Ассоциацияси

Ўзбекистон олий ўқув юртларининг «Инсон тараққиёти» курси ўқитувчилари ассоциацияси (матн давомида Ассоциация) БМТТДнинг «Инсон тараққиёти» лойиҳаси ҳамда ЖИДУ ташаббусига кўра ташкил этилган. Ассоциация олий ўқув юртларининг Инсон тараққиёти курсини ўқитиш борасида амалий тажрибага эга бўлган ёки мазкур курсни ўз олий ўқув юртида жорий этишда иштирок этаётган ўқитувчиларининг кўнгилли бирлашмасидир. Ассоциация фаолияти унинг аъзолари ўртасида профессионал алоқани қўллаб-қувватлашга йўналтирилган бўлиб, «Инсон тараққиёти» курсини ўқитаётган ёки уни ўқитишга тайёргарлик кўраётган ҳамда нафақат Тошкент шаҳридаги, балки Ўзбекистон минтақаларидаги турли университетлар ва илмий марказларда ишлаётган ўқитувчилар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш ҳамда қўллаб-қувватлашнинг муҳим воситаси бўлиб хизмат қилади. Ассоциация «Инсон тараққиёти» курсини олий ўқув юртларининг ўқув режаларига киритиш жараёнига жалб этилган олимлар ва ўқитувчиларга ўзларини ягона, яхлит жамиятнинг бир бўлаги сифатида ҳис қилиш имконини беради.

Ассоциациянинг мақсад ва вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Жамиятда «Инсон тараққиёти» курси ўқитувчиларининг ролини ошириш, тегишли сертификатга эга бўлган ўқитувчиларнинг жамоатчилик томонидан тан олинишига эришиш
  • Ассоциация аъзоларининг билимларини чуқурлаштириш ва уларнинг ўқитиш кўникмаларини такомиллаштиришга кўмаклашиш;
  • «Инсон тараққиёти» курсини олий ўқув юртларининг ўқув жараёнига жорий этиш юзасидан тавсиялар бериш;
  • Ассоциациянинг халқаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш;
  • Ўқув, ўқув-методик материалларни тайёрлаш ва нашр этиш;
  • «Инсон тараққиёти» курси бўйича ўқув режаларини ишлаб чиқишда олий ўқув юртларига ёрдам кўрсатиш;
  • Ассоциация аъзоларининг қайта тайёрлашларда иштирок этишларига, шу жумладан уларни тренингларга таклиф этиш орқали иштирок этишларига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш;
  • Инсон тараққиёти бўйича конференциялар, семинарлар ҳамда илмий-амалий тусдаги бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш;
  • Ўқитувчиларнинг илмий тадқиқотларини қўллаб-қувватлаш, назарий тадқиқотларни педагогик амалиёт билан бирлаштириш, илмий алоқаларни ривожлантириш;
  • Олий ўқув юртлари ўқитувчилари учун инсон тараққиёти ва мазкур курсни олий ўқув юртларига жорий этиш масалалари юзасидан маслаҳатлар беришни ташкил этиш.

Қуйидагилар Ассоциация аъзолари бўлишлари мумкин:

  • Олий маълумот ва кўпроқ иқтисодиёт ёки ижтимоий фанлар соҳаларида илмий даражага (камида магистр даражаси) эга бўлганлар;
  • Олий ўқув юртида ўқитувчи лавозимида ишлаётганлар;
  • Юқорида санаб ўтилган соҳаларда камида уч йил мобайнида лектор сифатида амалий тажрибага эга бўлганлар;
  • Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида профессионал билимларга эга бўлганлар;
  • Чоп этилган материалларнинг мавжудлиги мақсадга мувофиқдир;
  • Маърузаларни ўзбек ва рус тилларида олиб бораётганлар, шунингдек инглиз тилини билиш қўллаб-қувватланади.

«Инсон тараққиёти» лойиҳаси доирасида ўқитувчиларга мўлжалланган курсларни ўтаган ва тренер сертификатига эга бўлган олий ўқув юртлари ўқитувчилари ўз-ўзидан Ассоциация аъзолари ҳисобланадилар.

Ассоциация аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Ассоциация фаолияти ҳақида тўлиқ ахборот олиш;
  • Ассоциация фаолияти юзасидан таклифлар киритиш ва Ассоциация хизматларидан фойдаланиш;
  • Ассоциация органлари олдида Ассоциация фаолиятига тааллуқли масалаларни қўйиш, унинг фаолиятини яхшилаш юзасидан таклиф киритиш ва унинг муҳокамасида иштирок этиш;
  • Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий асарлар ва дарсликлар ёзиш, мақолалар чоп этиш учун Ассоциация томонидан ўтказилаётган танловларда иштирок этиш;
  • Ассоциация томонидан ўтказилаётган семинарлар ва тренингларда иштирок этиш;
  • Ассоциациянинг кутубхона фонди, компьютер базаси, фильмлар депозитарийси ва ҳужжатли материаллардан фойдаланиш.

Ассоциация аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • Ассоциация ишида фаол иштирок этиш, ўз профессионал билимлари ва ўқитиш кўникмаларини доимий равишда ошириб бориш;
  • Ўзининг инсон тараққиётига оид мақолалари, монографиялари, дарсликлари ва бошқа босма асарларидан камида бир нусхасини Ассоциация кутубхонасига тақдим этиш;
  • Таълим муассасаларида «Инсон тараққиёти» концепциясининг ёйилишига кўмаклашиш;
  • Ассоциация томонидан ўтказилаётган тадбирларларда фаол иштирок этиш.